Ҳиндистон шимолида юк машинаси иштирокида рўй берган ЙТҲда тўққиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Яна етти киши жароҳат олди.
Воқеа Уттар-Прадеш штатининг Шоҳжаҳонпур шаҳри яқинида юз берди. Жароҳатланганлар яқин атрофдаги шифохонага ётқизилди.
Дастлабки маълумотларга қараганда, юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни қўлдан чиқариб, жарликка қулаган.
Изоҳ (0)