Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков ҳали ҳам Telegram мессенжеридан фойдаланмоқда ва бунда ҳеч қандай ножўяликни кўрмаяпти. Бу ҳақда у Кремлда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, деб ёзмоқда «Корреспондент.net».
Журналистларнинг Telegram’нинг иши юзасидан саволига жавоб бера туриб, Песков мессенжернинг ҳали ҳам ишлаётганини, баъзан эса узилишлар юз бераётганини айтган.
Унинг сўзларига кўра, узилишлар баъзан тез-тез, баъзан эса камроқ юз бермоқда, «Роскомнадзор» суд қарорини бажармоқда. Песковнинг таъкидлашича, суднинг қарорини техник жиҳатдан бажариш осон иш эмас.
Шунингдек, Песков мессенжерни блокировка қилиш жараёни секин кетаётганига ортиқча аҳамият қаратиш керак эмаслигини қайд этган.
Изоҳ (0)