УАЗ МЧЖ Ўзбекистонда ўз автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масаласини ўрганиб чиқмоқда. Айни дамда музокаралар бошланғич босқичда, деб хабар қилмоқда Sputnik.
«Режаларимиздан бири – автомобилларимизни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. Ўзбекистонда автомобиль бизнеси борасида жуда яхши имкониятлар бор», — деди Заболотнов Тошкентда ўтказилаётган «Expo-Russia Uzbekistan 2018» кўргазмасида.
Заболотнов айтишига қараганда, айни дамда УАЗ вакиллари Ўзавтосаноат билан яқин ҳамкорликда, ушбу лойиҳанинг иқтисодий асослари ўрганиб чиқишмоқда. Ўзбекистонда УАЗ’нинг Patriot, Pickup ва Profi моделларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин.
«Эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш, техник хизмат кўрсатиш борасида биз, анъанавий равишда, ғарбий брендларга қараганда мижозга яқинроқмиз», — деди завод вакили.
Сотув режалари борасида, 2018 йилда УАЗ Ўзбекистонда сотилган автомобиллар сонини 1000 тага етказмоқчи. 2017 йилда ушбу кўрсатгич 400 тани ташкил қилган эди.
Изоҳ (0)