Россиянинг Челябинск вилоят суди 6 ёшли болакайни ёқиб юборишда гумонланаётган Ўзбекистон фуқаросини суд қилади. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
Вилоят тергов бошқармасининг маълумотларига кўра, Марказий осиёлик фуқаро бирга яшаётган аёли билан урушиб олгач, ўзининг, аёл ва унинг олти ёшли ўғли устига бензин қуйиб юбориб, уйда ёнғин чиқарган.
Шифокорлар муҳожир ва жабрланувчининг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлган, болакай эса куйиш натижасида вафот этган.
Таъкидланишича, нохуш ҳодисада айбдор дея гумонланаётган Ўзбекистон фуқаросининг Россия ҳудудида юришини таъминловчи рухсатномасининг муддати ўтиб кетган бўлган.
Айни вақтда жиноят иши судга юборилган.
Изоҳ (0)