Туркия ҳукумати, БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) ҳамда ушбу ташкилотнинг ўрмон соҳасини ривожлантиришда шериклик дастурида иштирок этувчи 6 давлат вакиллари Самарқандда тўпланди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Улар бу ерда ўтказиладиган дастур йўл харитасини ишлаб чиқишга бағишланган уч кунлик семинарда иштирок этади.
FAO шериклик дастури бўйича 10 миллион доллар ажратилган.
Туркия Ўзбекистондан ташқари яна беш давлат — Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонга ҳам табиий ресурсларни барқарор бошқариш ва ўрмонларни ҳимоя қилиш бўйича чоралар ишлаб чиқишда ёрдам беради.
Изоҳ (0)