Тошкент вилоятида бир кунда — 17 апрель куни беш киши ўз жонига қасд қилгани, улардан икки нафарини қутқариб қолишга муваффақ бўлингани ҳақида аввал хабар берилган эди. Ўз жонига қасд қилганларнинг икки нафари Янгийўл туманидан эди — улардан бири, 19 ёшли ўсмир вафот этган, 23 ёшли уй бекасини эса қариндошлари қутқариб қолган.
«Ёшлар» телеканалининг «Давр» информацион дастури мухбири Янгийўл туманида бўлиб, бу воқеаларни ўрганди. Телеканал мухбирининг алоҳида қайд этишича, Янгийўлдаги ҳар «икки воқеага ҳам арзимас можаролар сабаб бўлган».
Изоҳ (0)