Ўзбекистон савдо расталарида сотилаётган, таркиби сунъий равишда 50 фоизгача сув билан бойитилган парранда гўштлари кўплаб истеъмолчиларнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда. Шу муносабат билан, «Ёшлар» телеканалининг «Ўзстандарт» агентлигига асосланиб хабар беришича, агентлик томонидан янги стандарт қабул қилинган.
Бугунги кунда республикамиз ҳудудида сотилаётган товуқ гўшти, балиқ маҳсулотлари, умуман, музлатилган маҳсулотлар таркибида сунъий равишда сув қўшиб, яхлатиш ҳолатлари аниқланмоқда. Бундай ҳолатлар виждонсиз ишлаб чиқарувчилар ва савдо ташкилотлари томонидан сувни маҳсулот таркибига 50 фоизгача сингдириш билан амалга ошириляпти.Бунга чек қўйиш, истеъмолчилардан тушган кўплаб мурожаатларни инобатга олиб, шикоят ва эътирозларни жам қилган ҳолда, стандарт ишлаб чиқилди ва у 2018 йилнинг 1 майидан кучга киради. Бунда гўшт ва парранда гўшти таркибидаги сунъий равишда қўшилган сувнинг миқдори 4 фоиздан ошган бўлса, стандарт талаблари бузилган деб ҳисобланади.
Музаффар Отаев, «Ўзстандарт» агентлиги етакчи мутахассиси
Изоҳ (0)