Режиссёр Алишер Узоқовнинг «Музлаган» фильми апрель ойининг учинчи ҳафтасида энг кўп томошабин тўплаган ўзбек фильми бўлди. Бу ҳақда, Алишер Навоий номидаги кино саройи томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланиб, журналист Феруз Муҳаммад маълум қилди.
Апрель ойининг учинчи ҳафтаси кинорейтингида «Музлаган» фильмидан кейинги ўринларни Жаҳонгир Аҳмедовнинг «Асал ойи», Икром Алининг «Комила», Руслан Ибрагимовнинг «Эгизак ошиқлар», Рустам Ҳалиловнинг «Америкалик», фильмлари банд этган.
Шунингдек, ҳозирда Алишер Навоий номли кино саройида «Меросхўр», «Юрагимдасан», «Ёлғон гирдоби» каби фильмлар намойиши давом этмоқда.
16 апрель — 22 апрель оралиғида энг кўп томошабин тўплаган ўзбек фильмлари
1-ўрин. «Музлаган» (комедия)Режиссёр — Алишер Узоқов
2-ўрин. «Асал ойи» (комедия)
Режиссёр — Жаҳонгир Аҳмедов
3-ўрин. «Комила» (драма)
Режиссёр — Икром Али
4-ўрин. «Эгизак ошиқлар» (жангари комедия)
Режиссёр — Руслан Ибрагимов
5-ўрин. «Америкалик» (комедия)
Режиссёр — Рустам Ҳалилов
Изоҳ (0)