Актриса Анжелина Жоли ўз уйида ҳушини йўқотди ва тез ёрдамда касалхонага олиб кетилди. Бу ҳақда, Австралиянинг NW нашрига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Хабар қилинишича, ҳодиса ўтган ойда юз берган. Жоли ўз уйида ҳушсиз ҳолда топилган. Уни топган ва тез ёрдамни чақирган киши ҳақида хабар берилмаган.
16 апрелда актрисанинг Instagram’даги саҳифасида эълон қилинган суратда у яхши ҳолатда эканлиги кўринади.
Текширув натижалари актрисанинг жисмоний жиҳатдан толиққанини кўрсатган. Актрисага яқин манбанинг маълум қилишича, унда жисмоний ва руҳий жиҳатдан толиқиш мавжуд.
Изоҳ (0)