Scorpion фильмининг суратга олиш ишлари Марокашда давом этмоқда. Бу ҳақда Кинематографияни ривожлантириш маркази матбуот хизмати журналист Феруз Муҳаммадга маълум қилди.
Scorpion фильмининг суратга олиш ишлари Марокаш давлатида бўлиб ўтмоқда. Суратга олиш ишларида Ўзбекистон, Германия, Россия ҳамда Америка ижодкорларидан иборат 20 кишилик ижодий жамоа ишламоқда. Марокаш давлатидаги суратга олиш жараёнлари Марокаш фильм комиссияси томонидан уюштириб берилган. Марокаш саҳналари билан боғлиқ ҳикояларни актёр Фарҳод Маҳмудов ҳамда Марокаш фильм комиссияси актёрлари ижро этишмоқда. Марокаш давлатидаги суратга олиш ишлари 10 кун давом этади.Кинематографияни ривожлантириш маркази матбуот хизмати
Изоҳ (0)