Навоий вилояти Кармана туманида яшовчи фуқаро ҳам ичкилик оқибатида ўз дўстининг қотилига айланди, дея хабар бермоқда «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Тезкор хабарлар» дастури.
Кармана тумани Камолот маҳалласидаги хонадонида Зафар Эргашев дўстлари билан йиғилишиб, спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, базму жамшид уюштиришади. Қуюқ ўтиришнинг сўнгида икки киши — хонадон эгаси Зафар Эргашев ва унинг таниши Абдумалик Ёрқулов қолишади.Зафар Эргашевга нисбатан айблов эълон қилиниб, у эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.Маст ҳолда Зафар Эргашев эски гиналарни эслаб, ўртоғи Абдумаликка Россияга ишлашга боришганида уни ёлғиз ташлаб кетганини айтиб, жанжал кўтаради. Жанжал муштлашувга айланади. Зафар дастурхон ёнида турган ошхона пичоғини олиб, Абдумаликка тиқиб олади. Бу ҳам етмагандек, унинг бошига гултувак билан уриб, ўлдириб қўяди.
«Тезкор хабарлар» дастурида ўқиб эшиттирилган матндан
Изоҳ (0)