• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарғона водийсидаги уйларга қай тарзда сув келди?

    «Anhor.uz» Фарғона водийсидаги уйларга қай тарзда сув келганини ўрганди. Қуйида мақола эътиборингизга ҳавола этилади.

    Бир оила бир ойда ўртача 10 куб ёки 10 тоннага яқин сув сарфлайди. Уйингизга сув келмаслигини, яъни сув қувури йўқлиги ва сувни ташиб келтириш лозимлигини тасаввур қилиб кўринг - бу бир ойда 1000 челакдан ортиқроқ ёки бир кунда 33 челак сув дегани. Қишлоқда челак кўтариб кетаётган кишиларни кўрсангиз, демак бу уларнинг уйига сув келмаётганини ёки йўқлигини билдиради. Жаҳон банки маълумотларига кўра Ўзбекистонда аҳолининг ярмидан кўпроғи хавфсиз ичимлик сувига эга эмас ва фақат 17% аҳолигина сувдан кеча-кундуз фойдалана олади.

    Фото: «Anhor.uz»

    Фото: «Anhor.uz»

    Наманган вилоятининг айрим қишлоқларида 2004 йилгача сувни ариқлардан ёки ҳовузлардан олишар эди. Бу сувни ичишарди, уни овқатга ва маиший эҳтиёжлар учун ишлатишарди. Иттифоқ даврида баъзи қишлоқларга водопровод ўтказилган эди, қудуқлар қазилганди, аммо вақт ўтиши билан бу иншоотлар яроқсиз ҳолатга келди ва одамлар ичимлик сувидан маҳрум бўлишди. Водоканал эса маблағ йўқлиги туфайли фаолиятини тўхтатди. Вилоятда «А» гепатити, диарея билан касалланишлар сони кўпайди, вабо ҳолатлари ҳам юз берди.

    Фото: «Anhor.uz»

    Фото: «Anhor.uz»

    2004 йили «Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида сув таъминоти ва санитария» лойиҳаси билан умид пайдо бўлди ва сўнгра сув ҳам кириб келди. Швейцариянинг Тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан молиялаштириладиган лойиҳа ўз олдига хавфсиз ичимлик сувидан фойдаланишни кенгайтириш ҳамда санитария ва гигиена бўйича билимларни яхшилашни мақсад қилиб қўйди, бу ўз навбатида аҳолининг турмуш даражасини ва саломатлигини сифат жиҳатдан ошириши лозим эди.

    Лойиҳанинг асосий афзалликларидан бири марказлаштирилмаган хизмат кўрсатишнинг янги моделини сув таъминоти ва санитария бўйича миллий дастурга бирлаштиришдан иборат. Бу сув қишлоқ жойларида яқин-атрофдаги қудуқдан чиқариб олинади ва уйларга Водоканал иштирокисиз, аммо кишиларнинг ўзларининг фаол иштирокида етказиб берилади.

    Бу қандай амалга оширилади? Лойиҳанинг шартларидан бири – бу қудуқнинг мавжуд бўлишидир. Баъзи ҳолатларда кишилар пул йиғиб, биргаликда қудуқлар қазишди, баъзи бир қишлоқларда улар ташландиқ ҳолатда бўлса ҳам мавжуд эди. Ҳужжатларни лойиҳалаштириш, тайёрлаш, насослар, сув минораларини, тозалаш ва водопровод тизимларини ўрнатиш бўйича қолган барча ишлар Лойиҳа кўмагида ўтказилди.

    Фуқароларнинг ўз-ўзини бошқарувчи органи ҳар ойда бадалларни йиғади, бу, хизмат кўрсатувчи ходимларнинг иш ҳақини ҳам қўшган ҳолда, нафақат сувни чиқариш ва келтириш бўйича харажатларни қоплайди, балки амортизацияга кетадиган маблағларни ажратиб қўйишга ҳам имкон беради. Агар алмаштириш, янгилаш ёки тузатиш зарурати туғилса, бу ажратиб қўйилган маблағлар ҳисобидан бажарилади. Барча ишлар кишиларнинг ўз-ўзини бошқарувчи органи томонидан амалга оширилади. Бу фаолияти мутлақо шаффоф махсус ташкил қилинган ННТ ёки маҳалла бўлиши мумкин. Бадалларни тўлаётган одамлар бу пуллар қаерга харж қилинишини билишади. Сифатли хавфсиз ичимлик сувининг бир кубометри – 3 минг сўм ёки бир ойда бир киши учун ҳисобланган шу сумманинг ўзи. Таққослаш учун – бир тоннага яқин сувни яқин-атрофдаги ариқдан машинада келтириш 150 минг сўм атрофида туради.

    Фото: «Anhor.uz»

    Фото: «Anhor.uz»

    Лойиҳа доирасида умумий узунлиги 680 километр бўлган 35 та сув таъминоти тизими яратилди. Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари аҳолиси 14 йил ичида сифатли ичимлик суви билан таъминланди.

    Аммо Ўзбекистонда ҳали ҳам сифатли, истеъмол қилишга яроқли ичимлик суви билан таъминланмаган ҳудудлар бор. Бу жойларда кишилар, жумладан болалар ҳамон ариқлардан, суви туриб қолган ҳовузлардан сув ичишларини тасаввур қилиш қийин.

    Швейцариянинг «Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида сув таъминоти ва санитария» лойиҳаси бўйича мутахассис сув таъминоти йўлга қўйилган туманларда юқумли касалликлар сони сезиларли пасайгани ҳақида гапириб берди.

    Асосий вазифаси юқоридаги вилоятларнинг мактабгача таълим ва ўқув массасаларида санитария шароитларини, билимлар ва кўникмаларни яхшилашга кўмаклашиш бўлган лойиҳанинг «Санитария ва гигиена» деб номланувчи таркибий қисмини амалга ошириш ҳам юқумли касалликларнинг пасайишига омил бўлди. Бу ўз ичига катта ёшлилар ва болалар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш, таълим муассасаларини сув таъминот тизимига улаш, қўл ювгичларни ўрнатиш, хожатхоналарни қуришни ўз ичига олади.

    Шуни ҳам айтиш керакки, лойиҳа кам харжли ва юқори санитария чидамлиликка эга экосан ҳожатхоналарини қуриш лойиҳасини ҳам илгари суради.

    Мазкур лойиҳа тажрибаси олис нуқталарда жойлашган ва қўлбола материаллардан тайёрланган, сув таъминоти ва канализацияга эга бўлмаган учинчи тоифадаги жамоат ҳожатхоналарини таъмирлаш ва қайта қуриш дастури нуқтаи назаридан ҳам фойдали бўлади.

    Давлат аҳолини ичимлик суви билан таъминлашга кўп бора эътибор қаратди. Бу ижтимоий муҳим соҳани йўлга соладиган бир қатор қонунчилик ҳужжатлари мавжуд.

    Халқаро ташкилотлар ва молия институтлари Ўзбекистонда сифатли ичимлик сувига эга бўлиш муаммосини ҳал этиш учун анча маблағ ажратмоқда.

    Аммо умум мамлакат миқёсида бу муаммо ҳали ҳам ечимини топган эмас. Швейцария ҳамкорлик бўйича бюросининг «Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида сув таъминоти ва санитария» лойиҳаси тажрибасига эътибор қаратиш фойдадан холи бўлмайди.

    14 йил ичида унча катта бўлмаган лойиҳа фаолияти натижасида Фарғона, Андижон, Наманган ва Сирдарё вилоятларининг 24 та қишлоғида 160 минг киши сифатли ичимлик суви билан таъминланди, 687 км сув таъминоти тизимлари қуриб битказилди.

    Асосийси кишиларнинг онги ўзгарди, улар келажакни ўйлаб амортизацияга тарифдан юқори пул тўлашмоқда, чунки агар ўзларининг сув таъминоти тизимларида бирор қисм ишдан чиқса ёки бузилса, тузатиш, созлаш ёки сотиб олиш учун маблағ доим бор бўлишини билишади. Кишилар ўзларининг пуллари қаёққа кетаётганини аниқ билишади ва асосийси буни ҳар доим кўра олишади. Буларнинг барча водоканал иштирокисиз амалга ошмоқда.

    Модель катта харажатларни кўзда тутмайди. Сув таъминотини яратиш, қуриш учун киши бошига ўртача тахминан 60 АҚШ доллари тўғри келади. Шундан сўнг тариф бўйича ойлик тўловни амалга оширишнинг ўзи кифоя қилади.

    Аммо 2018 йилнинг мартидан бошлаб кишилар давлат иштирокисиз ўз маблағлари ҳисобидан қурган нарсаларга водоканал ўз ҳуқуқларини олдинга сура бошлади. Шу ерда муҳим тузатишни айтиб ўтамиз – водоканал сувни, бу хоҳ уйдаги водопровод ёки хоҳ уй яқинидаги колонка бўлсин, аҳолига етказиб берганлик учун ҳақ олади. Содда қилиб айтганда – сув бепул, фақат сувни етказиб бериш пуллик. Шу сабабли водоканалнинг ёки Мажбурий ижро бюроси вилоят бўлимининг эътирозлари мантиқсиз ва тушунарсиз.

    Шубҳасиз лойиҳа томонидан ишлаб чиқилган моделнинг муҳим ўзига хослиги шундаки, бунда қишлоқ жамоасининг ўзи сув тизимини бошқаришидан ташқари, қишлоқ аҳолиси билан «хизматлар учун тарифлар»ни ишлаб чиқади ва ўрнатади. У тизимнинг нафақат жорий истеъмол харажатларини (электр, кичикроқ техник хизмат кўрсатиш ва ҳ.к.) қоплайди, балки сармояларнинг амортизация қийматини ҳам ўз ичига олади. Бу банклардан кредит олишда катта ютуқ ҳисобланади, чунки қишлоқлар кредитни қайтара олишини билдиради.

    Шубҳасиз, лойиҳа ичимлик суви танқис бўлган бошқа минтақаларда ҳам қўллаш мумкин бўлган ижобий натижаларга эришди. Нега энди Президентинг «Ўзбекистон республикаси вазирлар Маҳкамаси қошида ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш бўйича Давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги Қарорини бажаришга кўмаклашиш учун бу моделни татбиқ этиш керак эмас экан? Шу савол билан биз лойиҳа раҳбари Оливье Нормaндга мурожаат қилдик.

    - Бу моделни бошқа қишлоқларга ҳам татбиқ этиш учун (улар Ўзбекистонда етарлича кўп) икки томонлама ҳамкорлик имкониятлари доирасидан чиқадиган молиявий захираларни ишга солиш керак. Таклиф этилаётган сув таъминоти тизимларини бошқаришнинг жамоа модели сув манбалари мавжуд бўлган бошқа минтақаларда ҳам қўлланилиши мумкин. Биз бу Ўзбекистоннинг кўплаб қишлоқ жойлари учун тоза сувга эга бўлиш имкониятига бўлган долзарб эҳтиёжига жавоб бера олади деб ҳисоблаймиз.

    Тажриба Фарғона водийсида ва қисман Сирдарё вилоятида, шунингдек қўшни мамлакатларда муваффақиятли оммалаштирилди. Ҳа, у аввалгидек ўз чекловларига эга, аммо биз бу моделнинг яшаш қобилиятини исботлаш учун омма аллақачон мавжуд деб биламиз.

    Модель унча қиммат эмас – одам бошига 60 АҚШ долларидан тўғри келади. Аммо 5 000 киши яшайдиган қишлоқда бу 30 000 АҚШ долларини ташкил қилади.

    Ўзбекистон томонидан, айниқса Уй-жой ва коммунал хўжалиги вазирлиги ва маҳаллий ҳокимиятлар томонидан модель қўллаб-қувватланмоқда. Шу билан бирга моделнинг кенг кўламли оммалаштирилиши мақбул шароитларни талаб қилди. Агар модель тўлиқ қабул қилинадиган бўлса, Ҳукумат шундай муҳитни яратиши мумкин. Биз ҳаммамиз қишлоқ жойларида маҳаллий тижорат банклари томонидан молиялаштирилган уй-жой қурилиши дастури ҳақида биламиз. Нима учун ичимлик суви таъминоти тизимлари билан худди шунга ўхшаш нарсани қилиш мумкин эмас? Биз бу давлат бюджетидаги молиявий юкни камайтиради ва аҳолининг молиявий масъулиятини оширади, деб ҳисоблаймиз. Банклар йирик молиявий оқимларни сафарбар қилишлари, Тараққиёт банклари эса буни мақбул фоиз ставкаларида амалга оширишлари мумкин. Бу таклиф қилинаётган моделни мамлакатнинг у фойдали бўлиши мумкин барча ҳудудида оммалаштириш учун ечим бўла оларди.

    Агар бу каби схема ишлаб чиқилса, у ҳолда лойиҳа гуруҳи сувга эҳтиёжи бор қишлоқлар учун уларга молиялаштириш ҳақида ўз илтимосларини шакллантиришлари ва ҳаққоний тарифни яратишга кўмаклашиш учун маслаҳатчилар сифатида жалб қилинган бўлар эди. Бу иккала томонга ҳам қишлоқларнинг эҳтиёжларини қондириш ва кредитни қайтиришга имкон беради.

     

    25.04.2018, 14:08   Изоҳ (0)   24113
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларига янги раҳбарлар тайинланди

    25.04.2018, 13:56

    Сенатда тўй-ҳашамлар ўтказилишини тартибга солиш масалалари муҳокама этилди

    25.04.2018, 13:45

    Ўзбекистонда Қуръон мусобақасидан сўнг Ҳадис мусобақаси ўтказилади

    25.04.2018, 13:31

    Тошкент вилоятида бир кунда 5 киши ўз жонига қасд қилди. Уларнинг камида иккитасига «арзимас можаролар» сабаб бўлган (видео)

    25.04.2018, 12:24

    66 ёшли андижонлик сайёҳ Раҳматилла Қосимов Ўзбекистон бўйлаб пиёда саёҳат қилмоқда (видео)

    25.04.2018, 12:13

    Ўзбекистонда товуқ гўшти таркибидаги сунъий қўшилган сув миқдорини 4 фоиздан ошириш тақиқланди (видео)

    25.04.2018, 11:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Польша снарядлар ишлаб чиқаришни беш бараварга оширишни режалаштирмоқда

    Дунё | 30 июн, 19:00

    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда

    Реклама | 30 июн, 18:00

    Сеулда “Калмар ўйини” сериали шарафига парад ўтказилди

    Кино | 30 июн, 18:50

    Ўзбекистонда 843 кишига арзон кредитда машина олиб беришни ваъда қилган 9 киши қўлга олинди

    Ўзбекистон | 30 июн, 18:40

    Малика Диананинг кўйлаги аукционда ярим миллион долларга сотилди

    Лайфстайл | 30 июн, 18:30

    Покистонда бомба портлаши оқибатида 13 нафар аскар ҳалок бўлди

    Дунё | 30 июн, 18:20

    Июль ойида Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

    Ўзбекистон | 30 июн, 18:15

    Жиззахда келин кўйлакда “томоша кўрсатган” қизларга чора кўрилди

    Ўзбекистон | 30 июн, 18:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.