Huawei компанияси ҳиссиётларни таҳлил қилиш вазифасига эга бўлган овозли ёрдамчини яратиш билан шуғулланмоқда. Шу тариқа алгоритм фойдаланувчи билан ҳиссиётлар даражасида мулоқотга кириша олиши мумкин бўлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Компаниянинг дастурий таъминот ишлаб чиқиш бўйича вице-президенти Феликс Жанг томонидан маълум қилинишича, бўлажак ёрдамчи технологияни янги босқичга олиб чиқишга имкон беради.
Бироқ, унинг сўзларига кўра, бундай мақсадни узоқ муддатли келажакка қўйиш керак.
Айни вақтда компания овозли ёрдамчига эга, бироқ у фақат Хитойда ишлайди.
Изоҳ (0)