«Росконтроль» мамлакатда сотувда бўлган еттита бренднинг «учтаси бирда» кофеларини текширувдан ўтказди ва бундай маҳсулотда кофе деярли йўқлигини аниқлади. Бу ҳақда ташкилот сайтида хабар берилган.
Мутахассислар «БонКафе Classic», «Петровская Слобода», Jacobs, Express coffee mix plus+, MacCoffee, Nescafe Classic ва Clever кофеларини текширган. Асосий ингредиэнт шакар бўлиб чиққан. Унинг ҳиссаси 42 фоиздан 72 фоизгача бўлган. Кофе эса 15 фоиздан камроқни ташкил қилган.
Бундан ташқари, бундай кофеларда қуруқ сут ёки қаймоқ ҳам топилмаган. Барча намуналарда уларнинг ўрнини босувчилари аниқланган.
Изоҳ (0)