Янги миш-мишларга кўра, Жанубий Кореянинг Samsung компанияси iPhone X каби экрани тепасига «қош» туширилган смартфон дизайнини патентлади, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru.
Кесимга яқинлашиш датчиги, динамик ва селфи учун камера ўрнатилади, экран эса деярли бутун олд панелни эгаллаб, минимал ромларни қолдиради. Шунингдек, тарқалиб кетган тасвирларда орқа панелдаги қўш камеранинг жойлашиш вариантларини кўриш мумкин, улардан баъзилари iPhone X’ни эслатади.
Патентлар орасидан топилган яна бир ҳужжатга қараганда, Samsung’да экрани олд панелнинг 100 фоиз юзасини эгаллайдиган смартфон чиқариш режаси ҳам бор. Унда ҳеч қанақа ром йўқ, динамиклар ва олд камера қаерга жойлашиши номаълум.
Изоҳ (0)