Ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев бошчилигида Ўзбекистон делегацияси икки томонлама учрашувлар ўтказиш ва долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш учун Покистонга келди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.
Хусусан, Покистон қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги, Савдо ва Ташқи ишлар вазирликларида учрашувлар режалаштирилган.
Шунингдек, савдо-саноат палаталари ва йирик компаниялар вакиллари билан мулоқотда бўлиш, мамлакат ишбилармон доиралари иштирокида V2V шаклида музокаралар ўтказиш кўзда тутилган.
Ўзбекистон делегацияси таркибига Савдо-саноат палатаси Адҳам Икромов, Инвестициялар давлат қўмитаси, «Ўзтўқимачиликсаноат», «Ўзсаноатэкспорт», «Ўзагротехмаш», «Ўзбекчармпойабзали», Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги масъул раҳбарлари кирган.
Изоҳ (0)