Олий Мажлис Қонунчилик палатасида фуқароларнинг судьялар фаолияти юзасидан мурожаат ва шикоятлар мониторингини юритадиган комиссия тузилади. Бу ҳақда депутат Шерзод Тўхташев маълум қилди, дея хабар беради «Podrobno.uz».
«Қонунчилик палатасида ушбу янги комиссия фаолиятини ташкиллаш бўйича ишлар давом этмоқда. Жорий йил иккинчи чорагида унинг ишга тушиши кутилмоқда», — дейди Шерзод Тўхташев.
Шунингдек, суд тизимида юзага келаётган муаммоларни Олий суд ва Олий судьялар кенгаши билан ҳамкорликда ҳал этиш механизмлари ишлаб чиқилади.
Изоҳ (0)