Фарғона шаҳри ИИБга 17 апрель куни Эрон фуқароси, «Маида пласт инвест» МЧЖ раҳбари С. Мужтаба фирибгарлик ҳолати юзасидан мурожаат қилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Мурожаатчига кўра, 2015 йил июнь ойида шу МЧЖ ишчиси, Фарғона шаҳрида яшовчи, 1986 йилда туғилган Д. Ғоипов унга Ўзбекистонга кириш ҳуқуқидан маҳрум қиладиган «тақиқ»ни бекор қилиб беришни ваъда қилади.
Бунинг учун ундан 5677 доллар олиб, берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади.
Д. Ғоипов қўлга олинди. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)