Аввал хабар берганимиздек, Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги хонадонлардан бирида рўй берган портлаш ва ёнғин оқибатида она-бола М.Турдиева ва Ф. Каримова ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида қуйидагилар аниқланди:
Марҳума М.Турдиеванинг ўғли, «Дўстлик» маҳалласида яшовчи, 1978 йилда туғилган А.Турдиев олдиндан бўлган адовати туфайли қасд олиш мақсадида 12 апрель куни соат 15:00 атрофида онасининг уйига боради. Ўзаро жанжал асносида онаси ва ўгай синглиси Ф.Каримовани боши ва танасининг турли жойларига темир бўлаги билан уриб ўлдиради.
А. Турдиев жиноятини яшириш мақсадида 13 апрель куни соат 21:00 ларда бу ерга қайтиб келиб, жасадларнинг устига керосин сепади. Ўтинхонадаги газ баллонни очиб, олов ёқиб, ўзи воқеа жойидан яширинади.
А.Турдиев қўлга олинди.
Изоҳ (0)