Россия ва Ўзбекистон нефть етказиб бериш бўйича ҳукуматлараро келишув муҳокамасини якунламоқда. Бу ҳақда Қандим газни қайта ишлаш мажмуасининг очилиш маросимида Россия энергетика вазири Александр Новак маълум қилди, дея хабар беради Sputnik.
«Ҳозирда кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари, геологик ишлардаги ҳамкорлигимиз кенгайиб бормоқда. Ўзбекистонга нефть етказиб бериш бўйича ҳукуматларо келишув муҳокамаси якуний босқичга ўтди. Мазкур лойиҳаларни санаб ўтишнинг ўзи ҳам давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланиб бораётганидан далолат беради», — деди Новак.
Маълумот учун, Россия энергетика вазирлиги ва «Ўзбекнефтегаз» миллий холдинг компанияси ўтган йил апрелида ўзаро англашинув меморандумини имзолаганди.
Изоҳ (0)