«Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури доирасида «Менинг фикрим» махсус веб-портали яратилиши белгиланганди. Бу ҳақда Тараққиёт стратегияси маркази хабар бермоқда.
Бунда интернет тармоғида фуқароларнинг электрон тарзда жамоавий мурожаат киритиш имкони берувчи махсус майдон яратиш назарда тутилган эди.
Мазкур вазифалар ижросини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги қонунчилик муаммолари ва Парламент тадқиқотлари институти ҳамда қатор мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда www.meningfikrim.uz портали ишлаб чиқилди.
Портал 20 апрель куни соат 16:00 да ишга туширилиб, фуқаролардан электрон жамоавий мурожаатларни қабул қила бошлайди. Электрон мурожаатлар киритиш қуйидаги 4 босқичда амалга оширилади:
Авторизация ва мурожаатни яратиш;
Экспертиза ва мурожаатни жойлаш;
Мурожаатга овоз бериш;
Мурожаатни кўриб чиқиш.
Изоҳ (0)