Наманган шаҳрида кўчада ўйнаётган вақти гаражлар орасига тушиб кетган коптогини олиб чиқмоқчи бўлиб, ўша ерда қисилиб қолган бола қутқарувчилар томонидан қутқарилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Тезкор хабарлар» дастурида маълум қилинди.
«Аниқлик ва тезкорлик билан олиб борилган қутқарув ишлари натижасида болакай темир гаражлар орасидан тан жароҳати етказмасдан қутқариб олинди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)