Андижон вилоятида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан янги туғилган чақалоқни сотишга уринган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Тезкор хабарлар» дастурида маълум қилинди.
Хабар беришларича, туғилганига 23 кун бўлган чақалоқ вилоятнинг Булоқбоши туманида унинг онаси ва бувиси томонидан Лобар исмли аёлга 4,5 минг доллар ва 4 миллион сўм (тахминан 500 доллар)га сотилаётганида гумонланувчилар қўлга олинган.
Изоҳ (0)