Жанубий Корея ва КХДР икки мамлакат етакчиси ўртасида тўғридан-тўғри линияни йўлга қўйди, деб хабар беради «ТАСС».
Жанубий кореялик техник ходим синов қўнғироғини муваффақиятли амалга оширган. Ҳеч қандай техник муаммолар юзага келмаган. Шундан сўнг КХДРдан ҳам жавоб қўнғироғи бўлган.
Мун Чжэ Иннинг столига Ким Чен Ин билан боғланиш имконини берувчи телефон аппарати ўрнатилди.
Изоҳ (0)