• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» суриштируви: Риштонда 1000 дан ортиқ хонадон эгалари ариқ сувини ичишга мажбур бўлмоқда

    Риштонда 1000 дан ортиқ хонадон эгалари ариқ сувини ичишга мажбур бўлмоқда. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азиз Эрматов маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Тумандаги Тўқай, Четмозор, Қаҳрамон, Қум, Оқтомир маҳаллаларида яшовчи аҳоли ва мактаб ўқувчилари тоза ичимлик суви йўқлиги учун йиллар давомида ариқ сувини истеъмол қилиб келмоқда. «Оқтомир» маҳалла фуқаролар йиғинидан олинган маълумотга кўра, фуқаролар йиғини таркибидаги 18 та кўча, 713 хонадон ва 2 та мактаб тоза ичимлик сувига муҳтож.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «65 ёшга кирдим. Тўқай, Четмозор, Қаҳрамон, Қум, Оқтомир маҳаллаларида ичимлик суви йўқ, фақат мана шу ҳовуз бор. Ҳовуздаги сувни тиндириб ичяпмиз. Бошқа сув йўқ. Умуман қўл ювишга ҳам яроқсиз аслида бу сув. Лекин мажбурмиз уни ичишга. Бу масалада ёрдам сўраб бормаган жойим қолмади. Туман ҳокимининг қабулига неча марта кирдим. Натижа йўқ. Яқинда ишчи гуруҳи келиб, ўрганди. Эски сув тармоғи ўрнини ковлаб кетишди. Беш-ўн кун кутдик. Ўзгариш бўлмади. Кейин ёш болалар чуқурга тушиб кетмасин деб ўзимиз қайтадан кўмиб қўйдик,» – дейди Фаровонлик кўчаси, 7-уйда яшовчи Бакир Пўлатов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ҳар уч-тўрт кунда сувни чиқариб ташлаб, ҳовузни тозалаб тураман. Бу шу атрофдаги энг яхши ҳовуз. Бошқа ҳовузлардаги сувнинг сифати бундан ҳам ёмон. Машинам борлиги учун бошқа қишлоқдан тоза ичимлик суви олиб келаман. Транспорти йўқ қўшниларимиз эса шу сувдан ичишга мажбур. Тоза ичимлик суви бор энг яқин қишлоқ ҳам 5 – 6 километр масофада жойлашган,» – дейди шу кўчада яшовчи Абдусалом Ҳайдаров.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маҳалладаги ҳар бир кўчада мана шундай ҳовузлар бор. Катта Фарғона каналидан насослар ёрдамида олинган сув маҳаллий ариқларга тушади. Йўл-йўлакай бу сув фермер хўжаликларининг далаларидан ўтади (энг ачинарлиси, унга қишлоқ хўжалигида қайта ишланган оқава сувлар, турли минерал ўғитлар аралашади) ва аҳоли томонидан ковланган махсус ҳовузда тўпланади. Сув тиндирилгач, истеъмол қилинади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бу сув истеъмолга яроқлими? Унинг инсон саломатлигига хавфи йўқми? Шу саволлар билан туман давлат санитария-эпидемиология назорати маркази раҳбарига мурожаат қилдик.

    «Нафақат бу ҳовуздаги, балки барча очиқ сув ҳавзаларидаги сув ичиш учун яроқсиз ҳисобланади. Чунки уларнинг таркибида турли касаллик қўзғатувчи воситалар бўлиши мумкин. Биз бу бўйича аҳолига тушунтирганмиз. Қолаверса, бу ҳудудга жадвал асосида махсус машиналарда тоза ичимлик суви тарқатилади. Ҳозир аҳоли шу сувдан истеъмол қилади, ҳовуздан эмас. Охирги икки йил ичида туманимизда тоза ичимлик суви бўйича жуда катта ўзгаришлар бўлди. Тоза ичимлик суви етиб бормаган маҳаллалар деярли қолмади. Оқтомирга ҳам дастур асосида сув тармоғи тортиш ишлари бошланган. Тез кунда сув чиқади у ерда ҳам,» – дейди туман давлат санитария эпидемиология назорати маркази раҳбари Иномжон Юнусов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Оқтомирликларнинг айтишича, муаммонинг ечими кўп маблағ ва меҳнат талаб қилмайди. Чунки аксар кўчаларга илгари сув тармоғи тортилган. Фақат сифатсиз қувурлар кўмилгани учун улар бир марта сув келиши билан ёрилиб кетган. Сифатсиз қувурларни янгиларига алмаштириш ва уларни тармоққа улаш орқали одамларни йиллар давомида қийнаб келаётган муаммони бир неча кун ичида ҳал қилса бўлади. Бу фикрни мутасаддилар ҳам тасдиқлади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Бу муаммодан хабаримиз бор. Тўқай маҳалла ҳудудида сув тармоғи тортилган. Фақат ишламаган. Уларни янгисига алмаштириш керак. Ҳозир қазиш ишларини бошладик. Вилоятдан қувурлар ажратилса, олиб келиб ўрнатамиз. Бир-икки кунда бу маҳаллаларга сув келишни бошлайди,» – дейди туман «Сувоқава» давлат унитар корхонаси бош муҳандиси Маъруфжон Мавлонов.

    Орадан уч кун ўтиб, вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида биз маҳаллий аҳоли вакиллари билан телефон орқали боғландик. Уларнинг айтишича, ишлар ўша ҳолида ташлаб қўйилган, ҳанузгача ваъда қилинган қувурлар келтирилмаган...

    20.04.2018, 23:08   Изоҳ (0)   21276
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси лойиҳасини амалга ошириш харажатлари сметадан ошиб кетмади

    20.04.2018, 22:44

    Тулада 35 ёшли ўзбекистонлик ҳамюртини бўғиб ўлдирди

    20.04.2018, 22:17

    Республика ишчи гуруҳи Қўқонда ойига 168 минг сўм нафақа эвазига кун кечираётган аёлнинг шароитини ўрганди

    20.04.2018, 21:55

    2018 йилнинг 1-чорагида прокуратура органларига келиб тушган мурожаатлардан 72 292 таси ҳал этилди

    20.04.2018, 21:42

    Қозоғистонда Ўзбекистоннинг MAN юк машиналари ва автобусларини йиғиш бошланди

    20.04.2018, 21:31

    Паспорт ўрнига ID-карта, порахўр ўқитувчи ва шифокорлар, амалдаги авторақам ўрнига «халқаро намунадаги» авторақам ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    20.04.2018, 20:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойлик эр-хотин ажрашаётганда 29 та товуқни бўлиша олмади

    Дунё | 10 август, 23:59

    ChatGPT маслаҳати сабабли эркак жиннихонага тушиб қолди

    Дунё | 10 август, 23:35

    Путин Херсон ва Запорожье вилоятларидан рус қўшинларини олиб чиқмайди

    Дунё | 10 август, 23:15

    Илҳом Алиев Россияни Озарбайжон объектларига “мақсадли зарба бериш”да айблади

    Дунё | 10 август, 22:55

    Суперлига. “Сўғдиёна” “Машъал”дан устун келди

    Спорт | 10 август, 22:35

    Туркияда 6,1 магнитудали кучли зилзила юз берди (видео)

    Дунё | 10 август, 22:34

    NYT: Британия ярим йил махфий Фаластин режаси устида ишлади

    Дунё | 10 август, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.