19 апрелнинг қизиқарли янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Шавкат Мирзиёев: Жорий йилда Россия билан АЭС қурилиши бўйича ҳужжат имзолашни режалаштиряпмиз. Ўтган йил охирида атом энергиясидан тинчлик мақсадида фойдаланиш юзасидан ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро келишув имзоланган эди.
2. «Қариндошларингиз орасида судланганлар бор экан» деган важ билан ишга қабул қилишни рад этиш тақиқланди. Мазкур норма бугун,19- апрелдан кучга кирди.
3. Бахмалга қор ёғди, Қўқонда эса тераклар ағдарилди. Сўнгги кунларда Ўзбекистонда нисбатан салқин об-ҳаво кузатилмоқда.
4. Шаҳрисабздаги «Ҳазрати Imoм» масжидидан салкам 40 минг доллар ўғирланди. Гумонланувчилардан бири ғиждувонлик, иккинчиси Тошкент шаҳридан.
5. Самарқандлик фуқаро «тириллаб», безор қилган мотоциклга ўт қўйди. Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманидаги қишлоқлардан бирида антиқа воқеа юз берди.
Изоҳ (0)