Буюк Британия Ўзбекистонда нефтгаз соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун 1,25 миллиард фунт стерлинг ажратади. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Лондонда 18 апрель, чоршанба куни иш бошлаган «Ўзбекистон нефтгаз соҳасининг инвестициявий салоҳияти» номли илк британ-ўзбек энергетика форумида Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва Британия экспорт агентлиги ўртасида бу борада тегишли меморандум имзоланди.
Форум ишида Британия савдо ва экспортни раҳбатлантириш вазири Рона Ферҳед, шунингдек, Буюк Британия ва Евроиттифоқ давлатлари халқаро молия институтлари, нефтгаз ва иқтисодий сектор вакиллари иштирок этмоқда.
Томонлар форумни мунтазам равишда нафақат Лондонда, балки Британия ва Европа компанияларини таклиф этган ҳолда Ўзбекистонда ҳам ўтказиш ҳақида келишиб олди.
Изоҳ (0)