Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги Ленсовет йўлида жойлашган кўприк остига юк машиналари тиқилиб қолишда давом этмоқда, деб ёзади «Газета.ru».
16 апрель куни кўприк Хитой юк машинасининг будкасини вайрон қилди. Навбатдаги ҳайдовчига «Газель ўта олмайди» деган белги таъсир қилмади. Таъкидланишича, бу ушбу кўприкнинг 146-«қурбони» бўлди.
Ҳодиса гувоҳлари интернетда суратлар билан бўлишади ва бир неча йиллардан буён битта жойнинг ўзида юз бераётган бир хил автоҳалокатлар шаҳар маъмурияти томонидан эътиборсиз қолдирилаётганидан ажабланади.
Изоҳ (0)