17 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг Беларусдаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Носиржон Юсупов Тошкентдан Минскка жўнаб кетди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Н. Юсупов бунга қадар илм-таълим соҳасида фаолият юритган.
Икки мамлакат ўртасида дипломатик алоқалар 1993 йили ўрнатилганига қарамай, шу пайтгача Ўзбекистоннинг Беларусда элчихонаси йўқ эди. Беларуснинг Ўзбекистондаги элчихонаси 1994 йили очилган.
Изоҳ (0)