Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан фирибгарлик профилактикаси учун «Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!» номли буклет тайёрланди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди. Унда ушбу жиноятнинг асосий белгилари кўрсатиб ўтилган. Буклетлар аҳоли гавжум жойларда: бозорлар ҳудудларида, савдо марказларида, нотариал идораларда ва маҳаллаларда тарқатилмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ огоҳлантиради:
- ишга ёки ўқишга олиб кириб қўйишни ваъда қилган;
- коммунал қарзларингизни тўлаб бериб, сизни ташвишлардан халос қилишга ундаган;
- арзон идиш-товоқлар, заргарлик буюмлари, маиший техника ва бошқаларни сотиб олишни таклиф қилган;
- фоиз билан қайтариш эвазига сиздан қарзга пул ёки бошқа моддий бойликларни сўраган;
- қарз сўраганингизда кўчмас мулк ёки бошқа мулкингиз учун олди-сотди шартномаси тузишни айтиб, қарздан узилганингизда барчасини қайтаришга ваъда берадиган кимсалардан эҳтиёт бўлинг!
Изоҳ (0)