Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 2018 йил 25 март куни номаълум шахс «Тошкент» савдо марказининг 3-блокидаги стол устида қаровсиз қолдирилган, Афғонистон фуқароси А. Ғазнавийга тегишли ичида 200 минг сўм пули, Samsung мобил телефони ва парфюмерия бўлган сумкасини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Миробод тумани, Орифобод кўчасида яшовчи, 1983 йилда туғилган Д. Марафурова содир этганлиги аниқланиб, ушланди.
Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)