Навоий вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармасида вояга етмаганлар учун мўлжалланган, аудио ва видеоқайд этиш тизимлари билан жиҳозланган махсус тергов хоналари ташкил этилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Хабар беришларича, ушбу тергов хоналари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 18 апрелдаги «Ички ишлар органларнинг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори 6-банди ва ички ишлар вазири ўринбосари полковник А.Бобохоновнинг 2017 йил 30 декабрдаги кўрсатмаси талаблари ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган.
Изоҳ (0)