Жиззахда карманалик фуқарони алдаб, унинг 7 минг доллар пулини ишлатиб юборган шахс ушланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабар беришларича, гумонланувчи — Жиззах шаҳар Кўтарма маҳалласида яшовчи 33 ёшли шахс 2017 йилнинг сентябрь ойида жабрланувчи — Навоий вилояти Кармана туманидан келган 1968 йилда туғилган фуқаронинг ишончига кирган.
Гумонланувчи карманалик фуқаронинг қизини Жиззах давлат педагогика институтига ўқишга киритиб қўйишини айтиб, ундан 7 минг доллар пул олган.
«Гумонланувчи берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборгани маълум бўлди. Гумонланувчи ушланган», — дейилади ИИВ ахборотида.
Аввалроқ Мирзачўлда пул эвазига Жиззах педагогика институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)