Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Samsung компанияси Жанубий Кореяда J2 Pro смартфонини чиқарди, деб ёзади Tjournal. Ундан на уяли алоқа орқали ва на Wi-Fi орқали интернетга уланади.

Фото: TJournal

Фото: TJournal

Қурилма талабалар ва қариялар учун мўлжалланган. Ғоя шундан иборатки, талабалар ўқиш вақтида ижтимоий тармоқлар ва мемларга чалғиб кетмайди. Натижада улар яхшироқ ўқишни бошлайди, кекса кишилар эса қўшимча «мураккаб» функциялари бўлмаган қурилмадан фойдаланиши қулайроқ бўлади.

Смартфон 5 дюймли AMOLED-экран, тўрт ядроли процессор (номи ошкор этилмади), 1,1 Гб тезкор хотира, microSD картаси учун слот, 8 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли олд камера билан жиҳозланган.

Қурилмага дастурларни APK-файл кўринишида USB-сим орқали компьютердан юклаб олиш орқалигина ўрнатиш мумкин. Унда калкулятор, қайдлар ва луғат каби олдиндан ўрнатилган дастурлар ҳам бор.

J2 Pro 186 долларга тушади, аммо 18—21 ёшдаги мижозлар учун Samsung смартфонни махсус шартлар асосида тақдим этади. 2019 ва 2020 йилларда давлат имтиҳонини топшириб бўлгач, талабалар Galaxy S, Note ва А-серия линейкасидаги қурилмаларни бепул тарзда J2 Pro’га алмаштириб олиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Мессининг “Барселона”га қайтиш эҳтимоли бор. Хави ва Лео доимий алоқада бўлиб турибди 
Маҳаллий
Фарғонада Қирғизистондан келтирилган психотроп моддалар савдоси билан шуғулланганлар ушланди
Маҳаллий
Қашқадарё вилоятида қурилган намунали уйлар қулаб тушиш арафасида экани айтилмоқда (видео)