Покистонда қўшиқчи Самина Самунни тўйда рақсга тушишдан бош тортгани учун отиб ташлашди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Ҳодиса Покистоннинг Синд вилояти Ларкана шаҳрида юз берди. 24 ёшли Самун тўйда қўшиқ куйлаётган эди. Гувоҳлар сўзларига кўра, бир эркак қизга тўппонча ўқталиб, ўтириб куйлаш ўрнига, ўрнидан туриб, рақсга тушишни буюрган.
Самун ўрнидан турган, аммо рақсга тушишдан бош тортган, шунда эркак уни отиб ташлаган. Қотил полиция томонидан қўлга олинган.
Изоҳ (0)