Хитой шарқидаги Исин шаҳрида яшовчи ёш эр-хотин Шэнь Цзе ва Лю Си 2013 йил мартида йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлган эди, деб ёзади Deti Mail.Ru. Эр-хотин бепуштликка қарши даволанаётган, натижада тўртта яшовчан эмбрион олинган, аммо уни Лю Сининг бачадонига кўчириб ўтказишга улгуришмаган эди.
Эр-хотиннинг ўлимидан кейин уларнинг ота-оналари эмбрионларни мерос қилиб олиш учун суд орқали кураш бошлади, чунки Хитойда бунгача шунга ўхшаш ҳолат кузатилмаган эди.
Охир-оқибат бўлғуси бобо-бувилар барча судларда ютиб чиқди, сўнг Лаосда суррогат она топди (Хитойда суррогат оналик тақиқланган). 2017 йилнинг декабрида — ота-онанинг ўлимидан тўрт йил-у саккиз ой ўтиб, уларнинг ўғли дунёга келди.
Уни бобо-бувилари тўртовлон бўлиб катта қилмоқчи, вояга етганидан кейин эса ота-онаси билан юз берган воқеани сўзлаб бермоқчи.
Изоҳ (0)