• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Коинот

    Солижон Шарипов: Ўзбекистонда космонавтикани йўлга қўйиш учун ёрдам беришга ҳамиша тайёрман

    12 апрель — Авиация ва космонавтика куни арафасида «Халқ сўзи» мухбири биринчи ўзбек космонавти Солижон Шарипов билан мулоқотда бўлди.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    — Солижон ака, Ўзбекистон ўзининг кейинги космонавтини қачон кашф этиши мумкин?

    — Очиғи, бу бирданига бўладиган иш эмас. Космонавтика босқичма-босқич ривожлантириладиган соҳа. Ҳозиргача 600 дан зиёд инсон космосга парвоз қилган. Мен дунёнинг 372-космонавти, Россиянинг саксон саккизинчи ва биринчи ўзбек космонавтиман. Коинотга учиш жуда катта маблағ талаб этади.

    Ўзбекистонда бу йўналишда дастлабки қадамлар ташланди, десам, янглишмайман. Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатини ва «Астрономия ва аэронавтика» боғини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори ҳамда «Ўзбекистон Республикасида космик тадқиқот ва технологияларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойиши бу йўналишдаги дадил қадамдир. Давлат шу муҳим йўналишни ривожлантиришни истаяптими, демак, олдинда бизни катта умид ва мақсадлар кутиб турибди.

    — Сиз шу соҳанинг етук вакили сифатида Ўзбекистонда мазкур йўналиш ривожига қандай ҳисса қўшмоқчисиз?

    — Ўз вақтида космонавтика бўйича энг кучли мутахассислар Ўзбекистонда бўлган. Техника ҳамда технологияларни ишлаб чиқиш, фундаментал илмий тадқиқотлар ўтказишда бизга тенг келадигани йўқ эди. Космонавтика — илм-фаннинг сўнгги ютуқларини ўзида акс эттирадиган соҳа. Бироқ орада шундай ҳолат вужудга келдики, бу йўналиш эътибордан четда қолди. Оқибатда мутахассислар хорижга, асосан, Россияга чиқиб кетди, шу йўналишдаги кўплаб ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти тўхтаб ёки сусайиб қолди.

    Тошкентга ҳар йили бир неча марта бораман. У ерда ёшлар, талабалар билан учрашамиз, суҳбатлар уюштирамиз. Йигит-қизларнинг кўзида олов борлигини кўраман. Ўзбекистон раҳбари ана шу жиҳатларни ҳисобга олиб, юқоридаги ҳужжатларни имзолагани, шубҳасиз. Мен Ўзбекистонда космонавтикани йўлга қўйиш, тараққий топтириш учун ёрдам беришга ҳамиша тайёрман.

    Бир сирни айта қолай. Яқинда Президент Шавкат Мирзиёевга мактуб йўлладим. Унда икки марта фазога учганим, очиқ космосда, Халқаро космик станцияда бўлганим ва энг асосийси, тўплаган тажрибамни Ўзбекистонда татбиқ этишга тайёрлигим ҳақида айтдим.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    — Ўзбекистон байроғини коинотга олиб чиққанингиз ҳақида ҳар гал эшитганимизда беихтиёр тўлқинланиб кетаверамиз. Агар малол келмаса, ҳозир шу ҳақда гапириб берсангиз.

    — 1998 йили «Шаттл»даги биринчи парвозимга тайёргарлик кўриш чоғида менда Ўзбекистон байроғини коинотга олиб чиқиш ғояси туғилган. Ўшанда ўзим билан ўзбек дўпписини ҳам олгандим. Коинотда бошимга дўппини кийиб, қўлимда Ўзбекистон байроғини ушлаб суратга тушганман. Кейинчалик шу самога чиққан байроқни, учган парвозим билан боғлиқ ҳужжатлар ва NASA дубликатини Тошкентга келганимда Ўзбекистон томонига топширган эдим.

    — Сизни кўпчилик «бу бизники, бу бизники» деб қизғанади. Жумладан, биз ҳам...

    — Бир қизиқ ҳолатни айтиб бераман. Мен ўзим ўзбекман. Қирғизистоннинг Ўзган шаҳрида туғилганман. Украинада ўқиганман. Ҳозир Россия фуқаросиман. Биринчи бўлиб фазога АҚШнинг кемасида учганман. Шундан келиб чиқиб, мени халқаро миқёсдаги фуқаро дейиш мумкин.

    Маълумот учун, Солижон Шарипов икки бор — 1998 ва 2004 йилларда парвоз қилган, коинотда жами 201 кун бўлган. Россия ва Қирғизистон қаҳрамони унвонлари, Ўзбекистоннинг «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланган. Айни пайтда у Россияда Космонавтларни тайёрлаш илмий-тадқиқот синов маркази қошидаги космомарказга раҳбарлик қилмоқда.

    12.04.2018, 13:45   Изоҳ (0)   34803
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    NASA 4K форматидаги Ой бўйлаб виртуал экскурсияни тақдим этди (видео)

    12.04.2018, 10:20

    АҚШ ҳукумати SpaceX томонидан фазога учирилган ракеталар парвозининг намойиши ноқонуний эканлигини тушунди

    11.04.2018, 06:20

    Ер яқинидаги орбитага дунёдаги энг қимматбаҳо меҳмонхона учирилади

    09.04.2018, 10:07

    Швейцариялик астрономлар ердан энг узоқ юлдузни аниқлади

    03.04.2018, 22:54

    NASA спирал галактика суратини эълон қилди

    02.04.2018, 11:38

    SpaceX янгиланган Falcon 9 ракетасини учирди (видео)

    31.03.2018, 20:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва йўловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.