Халқаро астрономлар гуруҳи Ердан энг узоқ — тўққиз миллиард ёруғлик йили масофада жойлашган юлдузни аниқлади, деб хабар беради «ТАСС».
Қайд этилишича, мазкур ихтиро Hubble телескопи ёрдамидаги кузатувлар чоғида «гравитация линзалари эффекти» туфайли амалга оширилган.
Аниқланган юлдуз Қуёшга нисбатан минг марта ёрқинроқ ҳисобланади. Олимлар уни Икар деб атади.
Ушбу юлдуз ҳозирга қадар Ердан энг узоқда жойлашган деб ҳисобланувчи юлдуздан камида 100 марта узоқроқда жойлашган.
Изоҳ (0)