Тошкент шаҳри, Олмазор тумани ИИБга 9 апрель куни йирик миқдордаги фирибгарлик ҳолати юзасидан мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Ҳужжатлар кўра, 2013 йил декабрь ойида Беруний кўчасида яшовчи, 1962 йилда туғилган Н. Раҳмонов Миробод туманида жойлашган деҳқон бозори автотургоҳида Жанубий Корея фуқароси, 1957 йилда туғилган Г. Намга минерал ўғитлар сотишда ёрдам беришни ваъда қилади.
Бунинг учун 25 минг доллар олиб, ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборади.
Н. Раҳмонов ушланди. Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)