Ўзбекистонда Россиянинг яна бир олий ўқув юрти филиали очилиши мумкин. Бу Президентнинг «Балиқчилик тармоғини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган, дея хабар беради Spot.
Ҳужжатда 1 сентябргача Ўзбекистонда Астрахан давлат техника университетининг Балиқ хўжалиги, биология ва табиатдан фойдаланиш институти филиалини очиш масаласи ишлаб чиқилиши лозимлиги кўрсатиб ўтилган.
Шунингдек, қарорда мазкур олий ўқув юрти билан Тошкент давлат аграр университети ўқитувчилари малакасини ошириш, талабаларнинг амалиёт ўташи, тажриба оттириши борасида ҳамкорлик ўрнатиш кўзда тутилган. Бу мақсадлар учун 125 миллион сўм ажратилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)