Оммабоп Telegram мессенжерининг асосчиси ва эгаси Павел Дуров Буюк Британия фуқароси ҳисобланади. Бу Буюк Британия фирмалари реестрида келтириб ўтилган, Дуров томонидан асос солинган Telegram Network Open компанияси ҳам мазкур реестрга киритилган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Маълумотга кўра, устав капитали 800 миллион долларни ташкил қилувчи компания 28 февралда рўйхатдан ўтказилган ва унинг бош директори Павел Дуров Буюк Британия фуқароси ҳисобланади. Компания офиси Лондонда жойлашган.
Буюк Британия ИИВ «РИА Новости» томонидан Дуровнинг фуқаролиги юзасидан берилган сўровга изоҳ беришдан бош тортган. Бироқ мамлакатда фирма очиш учун маҳаллий фуқароликка эга бўлиш шарт эмаслиги айтилган.
Изоҳ (0)