Facebook ижтимоий тармоғи Европа Иттифоқидаги 2,7 миллион фойдаланувчининг маълумотлари Cambridge Analytica сиёсий консалтинг компаниясига ноқонуний тарзда юборилганини тасдиқлади. Бу ҳақда Еврокомиссия вакилига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Ижтимоий тармоқ вакилларининг мактуби европалик мутассаддиларга 5 апрель, пайшанба куни етиб келган. Мактубда Facebook’нинг ўша вақтдан бошланган жавоб қадамлари ҳам тушунтирилган.
Еврокомиссиянинг маълум қилишича, вазиятга янада аниқроқ тушунтиришлар талаб қилинади ва Facebook’ка босим ўтказилади.
Ижтимоий тармоқ Cambridge Analytica ҳаммаси бўлиб тахминан 87 миллион фойдаланувчининг маълумотини йиққан, деб ҳисобламоқда.
Изоҳ (0)