Сунъий интеллект ҳеч ким қочиб қутула олмайдиган «ўлмас диктатор»га айланиши мумкин. Бу ҳақда SpaceX ва Tesla компаниялари директори Илон Маск Крис Пейннинг «Сен бу компьютерга ишонасанми?» номли ҳужжатли фильмида маълум қилди, деб хабар беради Mashable.
Маскнинг сўзларига кўра, тарих Муссолини ва Гитлер каби диктаторларни кўрган, бироқ сунъий интеллект улардан фарқли ўлароқ, ўлмайди.2017 йилда бизнесмен сунъий интеллект учинчи жаҳон урушини бошлаши мумкинлигини айтганди. Кейинроқ у мазкур технологияни инсоният учун энг хавфли дея атади. Маскнинг таъкидлашича, сунъий интеллект айрим раҳбарлардан кўра, узоқ яшайди ва зулмнинг доимий тузилишини яратади.
Изоҳ (0)