Тошкентдаги дастлабки Startup Weekend хакатони 27—29 апрель кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда тадбир ташкилотчилари «Дарё»га маълум қилди.
Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, асосий эътибор ғоялар валидациясига ва жамоаларнинг ушбу ғоялар атрофида бирлашишига қаратилади. Шу боис дастлаб иштирокчилар бир-бирлари билан ўзаро танишади, воркшоплар ва лойиҳалар тақдимоти ташкил этилади.
Иштирокчиларнинг ишлаши ва ижод қилиши учун барча шароитлар яратилиши айтилмоқда. Хакатон судьялари қаторида Payme асосчиси Сарвар Рўзматов ва Workly раҳбари Акмал Пайзиев бор, менторлар орасида Lamuz асосчиси Бахтиёр Ҳасанов, Robokidz Education раҳбари Тимур Азаматов, Super Dispatch’нинг муҳандислик директори Искандар Жалолов кабиларни учратиш мумкин.
Startup Weekend’да қатнашиш пуллик, жойлар чекланган. Хакатонда қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш бу ерда давом этмоқда: http://startupweekend.herokuapp.com
Хакатон ҳақида батафсил маълумотни StartupWeekend.uz сайтида, тадбирнинг Telegram-канали ва Facebook-саҳифасида олиш мумкин.
Изоҳ (0)