• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Қирғизистон ФИФА рейтингида биздан олдинда? Бу қанчалик ёмон ёки яхши?

    ФИФА рейтингида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 88-ўринга тушиб кетгани, Қирғизистон, Ливан, Фаластин, Уммон каби термаларнинг эса аксинча — кўтарилишга эришиб, биздан ўзиб кетгани бир қатор футбол мухлислари ўртасида тушунмовчиликларни келтириб чиқарди. Хўш, бу Ўзбекистон миллий терма жамоасига қанчалик таъсир кўрсатиши мумкин?

    Фото: ОФК

    Фото: ОФК

    Ҳеч қандай. Ҳозирча...

    ФИФА рейтинги бирор-бир йирик мусобақага қуръа ташланиши олдидангина ёрдамга келадиган жадвал холос. Биз учун 2 та мусобақа аҳамиятли: Жаҳон Чемпионати ва Осиё Кубоги. Мундиал ҳозирча бизни хавотирга солмайди, чунки Қатар—2022 саралаши бошланишига ҳали вақт бор ва Ўзбекистон термаси бунга қадар бемалол ФИФА рейтингида кўтарилиб олади. 2019 йилги Осиё Кубогига эса шу йилнинг 4 май куни қуръа ташланади. Хўш, бу хавотирлими?

    Йўқ

    Чунки ОФК бунда ФИФА рейтингига қараб ўтирмай, жамоаларни саватга ажратди ва Ўзбекистон унга кўра 2-саватдан жой олди. Биздан илгарилаб кетган Қирғизистон термаси эса 3-саватга жойлаштирилган. Сабаби ОФК қитъа чемпионатини ўтказиш йўлида ўз тасарруфидаги саралаш босқичи ва ундаги натижаларни инобатга олган. Ўзбекистон эса саралашнинг ҳал қилувчи босқичига йўлланма олган 12 та жамоа ичида бор эди. Мана шу фактор Ўзбекистон термасини 2-саватга етаклаган. Яна ҳам яхшироқ тушуниб олиш учун ОФК ишлаб чиққан формат ҳақида билиш керак бўлади.

    ЖЧ ва Осиё Кубогининг қўшма саралаши

    Шу вақтга қадар ОФК Жаҳон Чемпионати учун алоҳида ва Осиё Кубоги учун алоҳида саралаш мусобақаси ўтказиб келган. Бироқ сўнгги марта ташкилот бу икки саралашни яхлитлашга қарор қилди. Яъни, Жаҳон Чемпионати—2018 ва Осиё Кубоги—2019 1 та саралашга бирлаштирилди.

    Бундай қарорга келинишига асосий сабаблардан бири Осиё Кубогида иштирок этувчи жамоалар сонининг 16 тадан, 24 тага етказилиши эди. Яқиндагина Европа Чемпионати ҳам шу йўлдан юрганди, энди эса ОФК унга эргашади.

    Ёдингизда бўлса, Ўзбекистон термаси саралашда КХДР, Филиппин, Баҳрайн, Яман каби жамоаларни ортда қориб, ЖЧ учун курашни давом эттирадиган 12 мамлакат қаторига қўшилганди. ОФК айнан шу 12 та мамлакатни Осиё Кубоги—2019 қуръаси олдидан дастлабки икки саватга бўлди. БАА мусобақа мезбони бўлгани учун 1-саватга кирди. Шунингдек, мундиал чиптасига эга чиққан Япония, Эрон, Жанубий Корея, Саудия Арабистони ва Австралия ҳам шу саватда бўлди. ЖЧ миссияси ўхшамаган Хитой, Сурия, Ўзбекистон, Ироқ, Қатар ва Таиланд эса 2-саватга жойланди. Бу мантиқан тўғри қарор. Чунки саралаш цикли 1 та эди ва ўша циклда юқоридаги 12 та мамлакат ҳаммадан ажралиб чиққанди.

    Фото: ОФК

    Фото: ОФК

    Мана шу циклда 12 таликка кира олмаган, аммо кейинг саралашда муваффақиятга эришган қолган 12 та мамлакат эса эндиликда 3 ва 4-саватларга киради. Улар орасида ФИФА рейтингида биздан ўзиб кетган Қирғизистон, Ливан, Фаластин ва Уммон ҳам бор.

    Хўш, бу 4 мамлакат қандай кўтарилди?

    Қирғизистон мисолида олиб қарасак, улар ЖЧ—2018 саралашида муваффақиятсизликка учраган бўлса-да, Осиё Кубоги йўлланмаси учун курашни давом эттириши керак эди. ЖЧ саралашида давом этган 12 та юқоридаги мамлакат эса бирйўла Осиё Кубоги чиптаси билан тақдирлаб бўлинганди.

    Мана энди Қирғизистон қитъа етакчилари қолмаган саралашда Мьянма, Макао, Ҳиндистон каби рақиблар билан тўқнаш келди. Уммон ҳамда Фаластинга Малдив ва Бутан тушди, Ливан эса КХДР, Гонконг, Малайзия кабилардан истаганича очко олди.

    ФИФА халқаро ўртоқлик ўйинларидаги натижаларни албатта инобатга оладию Бунда кучлироқ жамоаларга қарши ўйинлардаги натижа кўпроқ очко ишлаб олиш учун сабаб бўлади. Бироқ бу очколар барибир расмий ўйинлар олдида ҳеч нарса эмас. Айтайлик, Ўзбекистон термаси Сенегал ёки Марокаш билан ўртоқлик ўйини ўтказиб, кўп нарса ўрганиши, бироқ мағлуб бўлиши мумкин. Бироқ Қирғизистон термаси ўша Макао, Мьянма кабилар билан расмий ўйин мақомида тўқнаш келади ва ғалабасига яхшигина очко олади. Демак, унинг биздан олдинда туриши аввалдан маълум эди. Шу масалани янада чуқурроқ тушуниш учун ЎФА расмий сайтидаги мана шу ҳаволани ўқиш керак бўлади.

    Ўзбекистон эса ўтган йилнинг сентябридан буён расмий ўйинларда майдонга тушмади. Расмий ўйиндаги ғалабамизга эса 1 йилча вақт тўлди. Чунки Самвел Бабаян бошқарган жамоа Хитой, Сурия, Эрон билан ўйинларда кетма-кет муваффақиятсизликка учради, Жанубий Кореяни эса мағлуб эта олмади. Демак, истасак-истамасак ФИФА рейтингида пасайиш даврига тўғри келаётгандик.

    Фото: ЎФФ

    Фото: ЎФФ

    ЖЧ—2022 саралашида нима қиламиз?

    Саралаш ҳақида бош қотиришга тахминан 1 йил вақтимиз бор. Ўзбекистон термаси Қатар мезбонлигида ўтган 2011 йилги Осиё Кубоги олдидан рейтингда жуда тушиб кетганди. Чунки тайёргарлик давомида терма бир қатор ўртоқлик ўйинларида мағлуб бўлган. Бироқ Осиё Кубогида ярим финалга етиб борган жамоа яхшигина очколар олди. Энди бу расмий ўйингина эмас, катта турнирдаги ўйинлардан очко олиш эди. Натижада ЖЧ—2014 саралаши олдидан Ўзбекистон ўзи учун қониқарли бўлган жойда турганди.

    Ҳозир ҳам вазият шундай, Ўзбекистон миллий термаси БАА мезбонлигида ўтадиган Осиё Кубогида очколар олиб, бемалол юқорига кўтарилиб олиш имкониятига эга. Айни пайтда биздан юқорида турган термаларнинг ҳаммаси ҳам қитъа чемпионатида муваффақиятли ўйнай олмайди. Бу билан нима демоқчиман, ҳамма нарса ўз қўлимизда ва ҳали ҳеч нарса йўқотилмаган.

    Муҳими Ўзбекистон ўртоқлик ўйинларида келишувга эришиш борасида олдинга қадам ташлаган. Биз йилнинг биринчи ярмидаёқ ЖЧ чиптаси бор бўлган Сенегал, Уругвай, Марокаш, Эрон кабилар билан келишиб улгурдик. Масалан, Мьянма, Макао кабиларни 10 марта ютиб ФИФА рейтингида кўтарилганимиз билан, амалда ҳеч нарсага эришмаймиз. Шундан келиб чиқилса, ҳозирча хавотирга ўрин йўқ.

    12.04.2018, 16:37   Изоҳ (0)   19896
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Осиё кубоги-2019 қуръаси: Ўзбекистон ФИФА рейтингида Қирғизистондан пастроқ ўринга жойлашганига қарамай, расман иккинчи саватчадан ўрин олди

    12.04.2018, 16:30

    ФИФА рейтинги. Ўзбекистон 88-ўринга тушиб кетди, Қирғизистон эса 40 поғона юқорилади

    12.04.2018, 16:04

    Европа Лигаси. Бугун ЦСКА «Арсенал»ни меҳмон қилади, «Атлетико Мадрид» эса Лиссабонга ярим финал йўлланмаси учун сафар қилади

    12.04.2018, 15:43

    ЕЧЛ. «Реал Мадрид» — «Ювентус» учрашуви — карикатурачилар нигоҳида (фотогалерея)

    12.04.2018, 15:11

    Суперлига. Бугун «Пахтакор» «Қизилқум»ни, «Нефтчи» эса «Бухоро»ни ўз уйида қабул қилади, «Қўқон-1912» Олмалиқда меҳмон бўлади

    12.04.2018, 10:56

    ЕЧЛ. Барча ярим финалчилар маълум. Эртага 16:00 да қуръа ташлаш маросими

    12.04.2018, 02:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди

     

    Тавсия этамиз

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самарқандда инспекция бош мутахассиси пора билан қўлга олинди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 08:12

    Линкольн имзолаган қулликни бекор қилиш ҳужжати 12 млн долларга сотилди

    Дунё | 4 июл, 23:50

    Хитойда 300 минг йиллик сирли ёғоч қуроллар топилди

    Дунё | 4 июл, 23:30

    Сурхондарёда 65 сотих ерни 1,1 млрд сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 4 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 4 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июл, 23:00

    Америкаликларнинг қарийб 40 фоизи Маскнинг янги партия тузиш ғоясини қўллаб-қувватлади

    Дунё | 4 июл, 22:40

    Маош кунига 75 евро: ўзбекистонликлар Словакияга ишга чақирилмоқда

    Ўзбекистон | 4 июл, 22:25

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    Ўзбекистон | 4 июл, 22:11

    Суперлига. “Сўғдиёна” Жиззахда “Қўқон-1912”ни мағлуб этди

    Спорт | 4 июл, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.