Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартидаги 3584-сонли қарорига асосан чет давлатларга ишлашга кетувчи фуқаролар чегирмалар асосида чипталарни харид қилиши мақсадида махсус ихтисослаштирилган кассалар ташкил қилиниб, фуқароларга хизмат кўрсатиши белгиланган. Бугунги кунда махсус кассалар барча вилоятлар ҳамда Қорақалпоғистонда очилди ва фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Maxсус кассалар Сурхондарё вилоятида 2018 йил 1 апрелдан иш бошлади.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикадан ташқарига чиқаётган фуқароларга плацкарт ва умумий вагонларга темир йўл чипталари ҳамда эконом класс авиачипталари нархларига 20 фоизгача чегирма тақдим этиб, темир йўл ва авиачипта харид қилиш харажатларини қисман қоплаш учун 300 минг сўм миқдорда беғараз тўлов бир йилда бир марта «Алоқабанк»АТБ томонидан амалга оширилади. Ўз навбатида, чипта харид қилингач фуқаро хавфсизлигини таъминлаш мақсадида махсус кассаларда «Ўзагросуғурта» ва «Кафолат» суғурта полислари расмийлаштирилади.
2018 йил 1 апрелда Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикасидан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида хорижга чиқаётган фуқаролар учун ихтисослаштирилган кассанинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)