Ўзбекистоннинг соф олтин-валюта захиралари ҳажми 2018 йил 1 апрель ҳолатига кўра 27 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки матбуот хизмати маълум қилди.
Бу март ойи бошидаги кўрсаткич (26,9 миллиард доллар)га нисбатан 151,6 миллион долларга кўп демакдир.
Ялпи олтин-валюта захиралари ҳажми 28,4 миллиард долларни ташкил этган бўлиб, шундан 14,5 миллиард доллар хорижий валютадаги активлар, 13,9 миллиарди эса монетар олтиндир.
Хорижий валютадаги активлар ҳажми бир ойда 198 миллион долларга, монетар олтин миқдори 355 миллион долларга кўпайган.
Изоҳ (0)