9 апрель куни Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида ўзаро жанжал оқибатидаги икки қотиллик қайд этилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Шу куни соат 22:00 атрофида Бўстонлиқ тумани, Ғазалкент шаҳрида яшовчи, «Конвин» АЖ ишчиси, 1989 йилда туғилган У.Баратов «Бўстонлиқ сут» корхонаси биноси олдида можаро асносида бирга ишлаган таниши, 1996 йилда туғилган Х.Оразовнинг кўкрак ва қорин қисмларига пичоқ билан уриб, жароҳат етказди.
Х.Оразов касалхонага ётқизилди, бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этди. У.Баратов қўлга олинди.
Сурхондарё вилоятининг Музработ туманида соат 23:00 ларда Чегарачи маҳалласида яшовчи, 1997 йилда туғилган Н.Қурбонов маҳалладоши, 1999 йилда туғилган Р.Бойбўриевнинг уйи олдида унинг қорнига пичоқ уриб, жароҳат етказди.
Р.Бойбўриев касалхонага ётқизилди, аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, ҳаётдан кўз юмди. Н.Қурбонов ушланган.
Изоҳ (0)