Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси «ТД ГраСС» МЧЖ (Волжский, Россия)нинг Hamkor Nur Biznes МЧЖ (Ўзбекистон) томонидан унинг интеллектуал мулк ҳуқуқи бузилиши масаласи бўйича мурожаатини кўриб чиқди, деб ёзади Spot.

Чапда — Россия, ўнгда — Ўзбекистон компанияси маҳсулоти. Фото: Spot

Чапда — Россия, ўнгда — Ўзбекистон компанияси маҳсулоти. Фото: Spot

Ўзбекистондаги корхона автомобилларни тозалаш воситалари ва маиший кимё маҳсулотларини ишлаб чиқаришда «ТД ГраСС» МЧЖ томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг ёрлиқлари ва белгиларига ўхшаш ёрлиқлар ва номлардан фойдаланилаётганлиги аниқланди.

Россия компанияси автомобиллар учун тозалаш воситалари ва маиший кимё маҳсулотларини Россия ҳудудида ишлаб чиқариши ва 2015 йилдан буён ўз маҳсулотларини Ўзбекистонга етказиб бериши маълум бўлди.

Hamkor Nur Biznes МЧЖ эса шунга ўхшаш маҳсулотни ишлаб чиқаришни 2017 йилда ўзлаштирган.

Ўзбекистон компанияси бир қатор маҳсулотларининг номлари ва ёрлиқлари Россия компанияси маҳсулотлари (Universal Cleaner, Floor Wash, Clean Glasstorus)дан тўлиқ кўчириб олинган, деб топилди.

Ўзбекистон компанияси «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 13-моддаси (Инсофсиз рақобатни тақиқлаш) тўртинчи қисми биринчи хатбошисини бузганликда айбдор деб топилди ва тегишли чоралар кўрилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 26 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?
Саломатлик
Филтрланган, қадоқланган ёки қайнатилган: организм учун энг фойдали сув қайси?
Маҳаллий
Wizz Air Тошкент ва Самарқандга парвозлар сонини оширмоқда