• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда жисмоний шахсларга ҳам такси хизматлари кўрсатиш ҳуқуқи берилади

    «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек бизнес юритиш шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали маълум қилинди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Фармон лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, улардан ўтишнинг соддалаштирилган механизмларини белгилашга қаратилган. Унда тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини расмийлаштириш ёндашувлари ва тамойиллари тубдан қайта кўриб чиқилган.

    Фармонда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий вазифалари белгиланди. Таъкидлаш жоиз, мазкур асосий вазифалар орасида жамоатчилик назорати, ўзини-ўзи бошқариш, фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликни суғурталаш ва бошқалар каби тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишнинг муқобил услубларидан кенг фойдаланиш кўрсатилган.

    Давлат сиёсатининг белгиланаётган муҳим устуворликлари ва асосий вазифаларидан келиб чиқиб, ҳуқуқни қўллаш амалиётини, миллий қонунчилик

    ва хорижий мамлакатларнинг қонунчилигини таҳлил қилиш асосида, мазкур ҳужжат билан 42 турдаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини бекор қилиш назарда тутилмоқда. Уларнинг орасида – нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишни лицензиялаш, божхона брокери сифатида фаолиятни амалга оширишга рухсат бериш, ташқи рекламани жойлаштиришга рухсатнома ва бошқаларни санаб ўтиш мумкин.

    Тадбиркорлик фаолиятининг айрим соҳаларида бир неч турдаги лицензияларни ва рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни олиш талаб этиладики, бу тадбиркорлик субъектлари учун ортиқча сарсонгарчилик ва молиявий харажатларни орттиради. Лицензиялар ва рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни олиш механизмини соддалаштириш мақсадида шунингдек 38 турдаги лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини 17 турга бирлаштириш назарда тутилмоқда.

    Бюрократик ғовларни олиб ташлаш, тадбикорлик субъектларининг мурожаатларини тезкор кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги 25 турдаги лицензиялар ва рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни расмийлаштириш муддатлари ички расмийлаштириш тартиб-таомилларини мақбуллаштириш эвазига қисқартирилмоқда, шунингдек 9 та турдаги фаолиятни лицензиялаш тартиби лицензиялаш бўйича функцияларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасидан тегишли давлат органларига топшириш йўли билан соддалаштирилмоқда. Шу билан бирга, 5 турдаги лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш функциялар республика давлат бошқарув органларидан уларнинг ҳудудий бошқармаларига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ўтказилмоқда.

    Бундан ташқари, Фармонда тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги 19 турдаги лицензияларни ва рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни олиш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштиришга қаратилган чора-тадбирлар назарда тутилган. Масалан 2018 йил 1 июндан:

    - телекоммуникация тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш, қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш, баҳолаш, ветеринария ва туризм фаолиятини амалга ошириш учун лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олишда тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқартирилмоқда;

    - риэлторлик ташкилотлари учун устав капиталининг мажбурий миқдорига нисбатан қўйиладиган лицензион талаблар бекор қилинмоқда, олдиндан тўлов олмаган ҳолда риэлторлик хизматларини кўрсатиш имконияти берилмоқда;

    - енгил автомобилга эга бўлган жисмоний шахсларга якка тартибдаги тадбиркор шаклида йўналишли такси сифатида йўловчиларни тижорат асосида ташиш ҳуқуқи берилмоқда;

    - кўчма савдони амалга оширишга рухсатнома якка тартибдаги тадбиркорларга ҳам, рухсатнома амал қилиш муддатини ўн икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга бериш ҳуқуқи берилмоқда, битта рухсатнома билан бир нечта жойда кўчма савдони амалга оширишга рухсат берилмоқда.

    Муҳим янгиликлардан бири бу тиббиёт ва фармацевтика фаолияти, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш, шунингдек, кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари ва телерадиоэшиттиришларни тарқатиш тармоқларидан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш ҳуқуқини берадиган лицензиялардан ташқари, фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган барча лицензиялар уларнинг амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилишидир.

    Шу билан бирга Фармонда лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати давомида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаса, лицензия даъвогарига кўрсатилган муддат ўтганидан сўнг аризада кўрсатилган фаолият турини амалга ошириш ҳуқуқи берилиши белгиланган.

    11.04.2018, 21:52   Изоҳ (0)   87645
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда вақтинча сақлаш изоляторларини ярим ертўлалар ва цоколь қаватларда жойлаштириш ман этилди

    11.04.2018, 21:06

    Миллиардер Искандар Маҳмудов: Сўнгги айтган фикрим энг фойдалиси

    11.04.2018, 18:45

    Абдулазиз Комилов АҚШ элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди

    11.04.2018, 18:33

    ТДЮУ магистратурасига қабул қилишда тест синовлари ўтказиладиган муддатлар ўзгартирилди

    11.04.2018, 17:53

    Тошкентда 3 гектар майдонда Инновация парки барпо этилади

    11.04.2018, 17:18

    Рақам: «Кварц» Ўзбекистон тарихидаги биринчи IPO’да қанча пулга эга бўлди?

    11.04.2018, 16:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда учаётган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 20 июл, 17:30

    АҚШ Ғарбий Соҳилдаги фаластинликлар черковига ҳужумни террорчилик ҳаракати деб атади

    Дунё | 20 июл, 17:10

    Сурия ҳукумати Сувайда шаҳрида тартиб ўрнатилганини, бадавий қабилалар ортга чекинганини маълум қилди

    Дунё | 20 июл, 16:50

    Ўзбекистонда гепатитни аниқлаш мақсадида скринингдан ўтказилганлар сони маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 16:20

    Исроил гуманитар ёрдам олиш учун кетаётган 36 нафар ғазоликни ўлдирди

    Дунё | 20 июл, 15:47

    “Барселона” Маркус Рэшфорд борасида “Манчестер Юнайтед” билан келишувга эришди

    Спорт | 20 июл, 14:35

    Венгрия раҳбари Европа Иттифоқининг Украина учун 100 млрд евролик бюджетини блоклаш билан таҳдид қилди

    Дунё | 20 июл, 14:10

    Ўзбекистонда тазйиқ ва зўравонлик содир этганлар психокоррексиядан ўтказилади

    Ўзбекистон | 20 июл, 13:40

    “Босқинни ҳеч қачон тан олманг”. Озарбайжон президенти Украина яхлитлигини тиклаш бўйича тавсиялар берди

    Дунё | 20 июл, 13:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.